Тошкент вилояти футбол ассоцияцияси делегацияси «Металлург» клуби ва академиясида меҳмон бўлишди
Тошкент вилояти футбол ассоцияцияси биринчи вице-президенти Асқар Жадигеров бошчилигидаги делегация Бекобод шаҳрига ташриф буюриб, "Металлург" ФК ҳамда академияси инфратузилмаси, футболчилар учун яратилган шароитлар билан бевосита танишишди.
Дастлаб клуб офисига ташриф буюрган меҳмонлар, сўнгра академиянинг ётоқхоналари, ошхона, спортзал ва янги мавсумда "Металлург" ПФК уй учрашувларини ўтказиши режалаштирилган "Марказий" стадиондағы ҳолат билан яқиндан танишишди.
Шунингдек, делегация аъзолари академия тарбияланувчилари машғулотларини олиб борадиган "Sport City" маркази майдонларидаги ҳолат билан танишишди.
Муттахассислар вазият, яратилган шароитларни юқори баҳолаб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди, тегишли маслаҳатларини айтиб ўтишди.
Шу билан бирга, Асқар Жадигеров янги мавсумда "Металлург"га PRO-Лигада омад ёр бўлишини тилади.