Тошкент ва Жиззах шаҳарларида ОФКнинг “C” лицензияси бўйича мураббийлик ўқув курслари муваффақиятли якунланди
Курсларни муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга ОФКнинг “C” лицензиясини олиш учун тегишли сертификатлар топширилди.
photo: UFA
Тошкент ва Жиззах шаҳарларида ОФКнинг “C” лицензияси бўйича мураббийлик ўқув курслари муваффақиятли якунланди.
Мазкур курсларда маҳаллий инструкторлар билан бир қаторда хорижий мутахассислар ҳам иштирок этди. Хусусан, Тошкент шаҳридаги машғулотларга FIFA инструктори Майкл Пфумпф (Германия), Жиззах шаҳридаги курсларга эса UEFA инструктори Зелко Четкович (Черногория) раҳбарлик қилди.
Ўқув жараёнида иштирокчиларга назарий ва амалий машғулотлар ўтказилиб, замонавий футбол методикаси, мураббийлик фаолиятининг муҳим жиҳатлари ҳамда футболчиларни тайёрлашнинг илғор усуллари бўйича зарур билим ва тавсиялар берилди.
Курсларни муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга ОФКнинг “C” лицензиясини олиш учун тегишли сертификатлар топширилди.
Иброҳим Жалолов
Редактор