Тошкент шаҳрида футбол тиббиёти бўйича халқаро семинар бўлиб ўтади
ФОТО: UzbekistanFA
7–8-июн кунлари пойтахтимизда футбол тиббиёти бўйича халқаро семинар бўлиб ўтади. Унда маърузачилар сифатида хорижнинг бир қатор таниқли спорт тиббиёти мутахассислари, жумладан Россия терма жамоаси ва ЦСКА клуби бош шифокори, УЕФА тиббий қўмитаси аъзоси Эдуард Безуглов ҳамда ЦСКА жамоаси шифокори, илмий ходим Георгий Малякин иштирок этади.
Семинар доирасида футболчиларнинг тикланиш жараёнлари, жароҳатларнинг олдини олиш, тўғри овқатланиш, юкламаларни бошқариш, жисмоний ва функциянал имкониятларни тестдан ўтказиш, турли об-ҳаво шароитида машғулот олиб бориш, шунингдек жароҳатлар устида индивидуал ишлаш ва мониторинг каби мавзулар қамраб олади.
Семинарда футбол тиббиёти мутахассислари ҳамда мураббийлар иштирок этиши кўзда тутилган.
Насрулло Каримов
Журналист