locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тошкент халқаро аэропортида чемпионларимиз учун автомобиллар тайёр турибди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тошкент халқаро аэропортида чемпионларимиз учун автомобиллар тайёр турибди
PHOTO: Telegram

Саудия Арабистони давлатида 17 ёшли футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада Ўзбекистон U17 терма жамоаси чемпионликни қўлга киритди.

Финалда мезбонлар Саудия Арабистони терма жамоасига қарши "жанг" қилган футболчиларимиз икки киши кам бўлиб ўйнашига қарамасдан ҳақиқий қаҳрамонлик ва ирода кўрсата олишди. Ўзбекча футбол қандай бўлишини кўрсатиб қўйган вакилларимиз рақибни 2:0 ҳисобида ер тишлатиб, чемпионликни қўлга киритди.

Айни дақиқаларда Тошкент халқаро аэропортида футболчиларимизни кутиб олиш маросими бўлиб ўтишига яқин турибди. Турнир давомида айниқса, финалда кўрсатган жасоратларини ҳисобга олиб совға сифатида футболчиларга кобальт, мураббийга эса Equinox русмдаги қимматбаҳо автомобиллар президент совғаси сифатида тайёрлаб қўйилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг