Тошкент фахрийлари 50+ ёш тоифасида чемпион бўлишди
Ўзбекистон футбол афсонаси Биродар Абдураимов ҳамда Республика мусобақалари раҳбари Бахтиёр Ширинов, Тошкент шаҳри жамоасини 50+ фахрийлар ўртасидаги Республика чемпионатида 1-ўринни қўлга киритгани билан табрикладилар ва бу ғалаба Тошкент шаҳри футболи 100 йиллигига яна бир ажойиб совға эканини таъкидлаб ўтдилар.
Тошкент шаҳри Футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Азамат Абдураимов ушбу ғалаба жамоа учун кетма-кет тўртинчи марта қўлга киритилган чемпионлик эканини алоҳида таъкидлади ва барча жамоа аъзоларига самимий миннатдорчилик билдирди.
50+ ёш тоифасидаги фахрийларимизнинг ушбу ғалабаси — Тошкент футболи 100 йиллигига қўлга киритилган биринчи олтин медалидир. Яқин дам олиш кунларида Сурхандарёда фахрийлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати 40+ ёш тоифасидаги финал босқичи старт олади, умид қиламизки, Тошкент шаҳри 40+ терма жамоаси ҳам ғалабали анъанани давом эттириб, узоқ танаффусдан сўнг яна Ўзбекистон чемпиони унвонини қўлга киритади.