Торрес ёзги трансфер вақтида «Барселона»ни тарк этиши мумкин
«Барселона» ва Испания терма жамоаси вингери Ферран Торрес шу ёзнинг ўзидаёқ клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг ижтимоий тармоқда хабар берди.
Манбага кўра, испаниялик футболчи бир нечта жозибадор таклифларни қабул қилган ва трансфер масаласини кўриб чиқишга тайёр. «Барселона» эса ҳозирча Торрес билан шартномани узайтиришга шошилмаяпти ва унинг келажаги бўйича турли вариантларни кўриб чиқишга тайёр.
Ферран Торреснинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
2025/2026 йилги мавсумда 25 ёшли қанот ҳужумчиси «Барселона» сафида барча мусобақаларда 49 та учрашув ўтказиб, 21 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Шунингдек, Торрес айни пайтда Испания терма жамоаси билан 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда ва мусобақада битта голли узатмага муаллифлик қилди.
Transfermarkt маълумотларига кўра, Ферран Торреснинг бозор қиймати 50 миллион еврога баҳоланмоқда.