Торрес «ПСЖ»га ўтади – манба
«Барселона» ҳужумчиси Ферран Торрес 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кейин «ПСЖ»га ўтишга розилик берди. Испания терма жамоаси форварди клубини алмаштириш ниятида. Бу ҳақда Sky Sports журналисти Лука Бендони ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, Торреснинг «Барселона» билан шартномасини узайтириш масаласи ҳозирги вазиятда «жуда қийин» кўринмоқда. Шу билан бирга, каталонияликлар Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Карим Адейемини трансфер қилиш бўйича келишувга эришган.
Ферран Торрес 2022 йил январидан буён «Барселона» сафида тўп суриб келмоқда.
2025/2026 йилги мавсумда 26 ёшли ҳужумчи барча мусобақаларда 49 та учрашувда иштирок этиб, 21 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади. Унинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.