locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Торрес «ПСЖ» билан 4 йиллик шартнома имзолади — Marca

Париж клуби испаниялик форварднинг трансфери учун 50 млн евро сарфлайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Торрес «ПСЖ» билан 4 йиллик шартнома имзолади — Marca
ФОТО: Getty images

«Барселона» клуби ҳужумчиси Ферран Торрес «ПСЖ» сафига бориб қўшилади. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

Манбада кўра, Париж клуби испаниялик форварднинг трансфери учун 50 млн евро сарфлайди. Футболчининг ўзи билан 4 йиллик битим борасида келишиб олинган.

Томонлар мазкур келишувнинг барча деталларини 12 август кунига қадар ҳал қилишни режалаштирмоқда — айнан шу санада мундиалда иштирок этган испан футболчилари «Барселона» машғулотларига қайтиши режалаштирилган.

Маълумот учун, Ферран Торрес 2022 йил январ ойида «Манчестер Сити» сафидан «Барселона»га келиб қўшилган. Каталонияликлар билан футболчи Испанияда еттита соврин қўлга киритди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг