Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди
У Грузияга қарши баҳсда гол уришга муваффақ бўлди.
ФОТО: Getty images
Испания терма жамоаси ва "Барселона" ҳужумчиси Ферран Торрес ЖЧ-2026 саралашида Грузияга қарши ўйинда (0:4) гол урганидан сўнг, “қизил фурия”нин энг яхши 10 тўпурари рўйхатига кирди. Бу гол унинг миллий терма жамоадаги 52-ўйинда 23-голини урди.
25 ёшли ҳужумчи Испания терма жамоаси ва “Реал”нинг собиқ ҳимоячиси Серхио Рамос ва Алфредо Ди Стефано билан тенглашиб олди.
Давид Вилья барча мусобақаларда 98 та ўйинда 59 та гол урган "қизил фурия"нинг барча вақтлардаги энг яхши тўпурари ҳисобланади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист