locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Торино» ўз таркибини «Наполи» ҳимоячиси билан кучайтирмоқчи

Бироқ неаполликлар ҳали якуний қарорга келмаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Торино» ўз таркибини «Наполи» ҳимоячиси билан кучайтирмоқчи
ФОТО: Getty Images

«Наполи» ҳимоячиси Лука Марянуччи қишки трансферлар ойнасида «Торино»га ўтиши мумкин. Бу ҳақда Football Italia хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, футболчи кўпроқ майдонга тушиш имкониятини қўлга киритиш учун ушбу трансферга тайёр, бироқ «Наполи» ҳали бу масала бўйича қарор қабул қилгани йўқ. Ўтган ёз «Торино» ҳам Марянуччи билан қизиққан эди.

«Наполи» ва «Торино» клублари бозор билан боғлиқ ишларида дўстона муносабатларни ўрнатган: Турин клуби дарвозабони Ваня Милинкович-Савич ижарада «Наполи» сафида ўйнамоқда, ҳужумчи Жованни Симеоне эса ўтган ёз шундай тартибда аксинча йўл тутган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг