locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Торино» Икардини А Серияга қайтармоқчи

Мауро келаси йилнинг ёзида эркин агентга айланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Торино» Икардини А Серияга қайтармоқчи
ФОТО: Getty images

“Галатасарой" ҳужумчиси Мауро Икарди фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Манбага кўра, “Торино” клуби аргентиналик 32 ёшли форвардни ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор.

"Буқалар" вакилларининг аргентиналик агент билан музокаралари тез орада бўлиб ўтиши керак. Икардининг Туркия клуби билан шартномаси келасининг йилнинг ёзида якунига етади.

Transfermarkt портали Икардининг нархини 8 млн еврога баҳоламоқда.

У илгари “Интер” сафида тўп сурган ва А Серияда 219 та ўйинда 121 та гол урган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг