«Торино» Асланинин «Интер»дан ижарага олди
Фото: Getty Images
Ярим ҳимоячи Кристан Асллани "Интер"дан "Торино"га ижара асосида ўтди. Бу ҳақда “буқалар”нинг расмий сайти хабар берди.
Клублар ўртасидаги ижара шартномасида сотиб олиш опсияси мавжуд.
Ўтган мавсумда 23 ёшли футболчи Италия А сериясида 22 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Италия кубогида ҳам учта ўйин ўтказиб, битта гол урди.
Албаниялик футболчи Чемпионлар лигасида 8 та ўйинда майдонга тушди, аммо гол ура олмади. Трансфермаркт маълумотларига кўра, футболчининг ҳозирги бозор қиймати 13 миллион еврони ташкил қилади
Розикжон Султонмуродов
Журналист