locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Топурия ММАдаги фаолиятини якунлаганидан сўнг боксда дебют қилмоқчи

29 ёшли жангчи енгил вазн тоифасида амалдагИ UFC чемпиони ҳисобланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

UFC енгил вазн тоифасининг амалдагИ чемпиони Илья Топурия ММАдаги фаолиятини якунлаганидан сўнг профессионал боксда дебют қилиш нияти борлигини яна бир бор маълум қилди.

«Албатта, боксда жанг ўтказиш режаларимда бор. Шубҳасиз, бу содир бўлади. Ҳар ҳолда, аралаш яккакурашлардаги фаолиятимни тугатганимдан кейин бу қадамни ташлайман. Боксда ким билан жанг қилишимни ҳозирча билмайман. Вақти келганда, мен жанг қилмоқчи бўлган вазн тоифасида ким чўққида бўлишини ёки ким жаҳон чемпиони бўлишини билмаймиз. Шунинг учун кўрамиз, бундай қарорга келишдан олдин кўплаб омилларни ҳисобга олиш керак», — деди Топурия.

Испания байроғи остида жанг қилаётган спортчи профессионал аралаш яккакурашларда 2015 йилнинг апрель ойида дебют қилган. UFCда «Matador» 2020 йилнинг октябрь ойидан бери ўз жангларини ўтказиб келмоқда. Ильянинг рекорди 17 та ғалабадан иборат бўлиб, уларнинг фақат иккитаси ҳакамлар қарори билан қўлга киритилган, мағлубиятлари эса мавжуд эмас.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг