locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тони Попович: Биз ўз ўйинларимиз орқали Австралия футболини жаҳон харитасига олиб чиқишимиз мумкинлигини тушуниб турибмиз

Австралия терма жамоаси бош мураббийи Тони Попович Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган АҚШга қарши учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Тони Попович: Биз ўз ўйинларимиз орқали Австралия футболини жаҳон харитасига олиб чиқишимиз мумкинлигини тушуниб турибмиз
photo: gettyimages

Австралия терма жамоаси бош мураббийи Тони Попович Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган АҚШга қарши учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Баҳс 19 июн куни бўлиб ўтади.

Мутасаддининг сўзларига кўра, Туркия устидан қозонилган ғалаба (2:0) шунчаки дастлабки қадам бўлган, энди эса жамоа турнир мезбонларига қарши ўйинда ўз даражасини исботлашни мақсад қилган.

«Биз ўз ўйинларимиз орқали Австралия футболини жаҳон харитасига олиб чиқишимиз мумкинлигини тушуниб турибмиз ва айнан шунга интилаяпмиз. Туркия устидан қозонилган ғалаба билан турнирни яхши бошладик, бироқ энди ушбу муваффақиятни мустаҳкамлаб қўйиш лозим. Австралия футболининг обрўсини сўзлар билан эмас, майдондаги ўйин орқали кўтариш керак ва бўлажак учрашув буни исботлаш учун яна бир имкониятдир», — деди Попович ўйин олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида.

Маълумот учун, 1-турдан сўнг Австралия ва АҚШ терма жамоалари ҳисобида 3 тадан очко мавжуд. Бугунги ўзаро учрашув Жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичига чиқиш йўлида гуруҳдаги ҳал қилувчи баҳсга айланиши мумкин. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:59'да бошланади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг