Тони Кроос «Реал»га қайтиши мумкин
У клуб тизимида иш бошлаши кутилмоқда.
ФОТО: Getty images
Германиялик собиқ футболчи Тони Кроос «Реал»га қайтиши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
Манбада айтилишича, «қаймоқранглилар» германиялик мутахассисга клуб тузилмасида иш таклиф қилмоқчи. Кроосни жалб этишни Мадрид гранди раҳбари Флорентино Перес истамоқда.
Эслатиб ўтамиз, собиқ яримҳимоячи 2014–2024 йиллар оралиғида «Реал» сафида тўп суран. Бу вақт давомида Тони Мадрид клуби таркибида 4 марта Испания чемпионлигини қўлга киритган ва 5 марта Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлган. 2024 йилнинг ёзида футболчилик фаолиятини якунлаганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист