locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тони Кроос «Реал» – «Барселона» ўйинидаги можародан сўнг Рюдигерни қўллаб-қувватлади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тони Кроос «Реал» – «Барселона» ўйинидаги можародан сўнг Рюдигерни қўллаб-қувватлади
Расм: gettyimages.com Тони Кроос

2024 йил ёзида фаолиятини якунлаган Тони Кроос «Реал» ҳимоячиси Антонио Рюдигернинг Испания Кубоги финалида «Барселона»га қарши ўйиндаги (2:3) ҳаракатлари ҳақида фикр билдирди.

SkySport Germany нашрига берган интервюсида Кроос шундай деди:
«Ишончим комилки, Рюдигер жаримага тортилса керак. Аммо у кимнидир ўлдиргандек муносабатда бўлиш шарт эмас. Унинг қилган иши — хатолик. Ўзи ҳам буни яхши англаб турибди».

Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг охирида Рюдигер ҳакамнинг қарорларидан норози бўлиб, уни ҳақорат қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Унга бир неча ўйинга дисквалификация таҳдид солмоқда.

Жорий мавсумда Рюдигер «Реал» сафида 45 ўйин ўтказиб, 2 гол урди. У мадридликлар таркибига 2022 йилда қўшилган.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг