locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тони Кроос “Арсенал”га учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг “Реал” футболчиларини танқид қилди

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Тони Кроос “Арсенал”га учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг “Реал” футболчиларини танқид қилди
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг “Реал” клуби собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос Чемпионлар Лигаси чорак финалидан ўрин олган “Арсенал”га қарши ўйиндан сўнг (3:0) собиқ жамоадошларини танқид қилди.

“Ҳисоб 0:2 бўлганидан кейин ҳаммаси ўйин берилгандек туюлди. Менинг тажрибамга кўра, “Реал” мағлуб бўлаётгандан, доим гол уришга ҳаракат қилади.

Мен ўтказиб юборилган ҳар бир голдан кейин бундай реакцияни кўрмадим. Гол уриш жуда муҳим эди, лекин улар бунинг ўрнига “Илтимос, бизга тўртинчи голни урманг”, дейишдан бошқасига ярамади.

Жавоб ўйинида жамоа бор кучини бериши керак. Мухлисларнинг барчаси “Бернабеу”да бўлади. Биз тўхтамасдан ҳужум қилишимиз керак”, - дейди Кроос.

Эслатиб ўтамиз, “Реал Мадрид” ва “Арсенал” ўртасидаги жавоб ўйини 17-апрел куни бўлиб ўтади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг