Тони Фернандес “Барселона”дан “Венеция”га ўтишга яқин
“Барселона”нинг 18 ёшли вингери Тони Фернандес фаолиятини Италиянинг “Венеция” клубида давом эттиришга яқин турибди. Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, футболчи бугун, 1-сентябрь куни янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтади.
Клублар доимий трансфер бўйича келишувга эришган. “Венеция” ёш футболчи учун 4 миллион евро тўлайди. Бундан ташқари, “Барселона” Фернандеснинг келажакдаги трансферидан 50 фоиз улуш олиш ҳуқуқини сақлаб қолади. Келишувга футболчини қайта сотиб олиш банди ҳам киритилган.
Тиббий кўрик муваффақиятли якунланса, Фернандес “Венеция” билан шартнома имзолайди ва фаолиятини Италия А Сериясида давом эттиради. Ёш футболчи учун Англия ва Германия клубларидан ҳам таклифлар бўлган, бироқ у якунда “Венеция” вариантини танлаган.
Маълумот учун, Тони Фернандес “Барселона” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У каталонияликларнинг асосий жамоаси сафида 2 та учрашув ўтказган ва гол ёки голли узатма қайд этмаган.