locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тонали мавсум якунига қадар «Ньюкасл»ни тарк этмайди

Аввалроқ яримҳимоячига «Арсенал» қизиқиш билдираётганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ньюкасл» марказий яримҳимоячиси Сандро Тонали жорий мавсум якунига қадар жамоасини тарк этмайди. Бу ҳақда нуфузли The Athletic нашри хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, «Ньюкасл» ва «Арсенал» клублари ўртасида футболчининг трансфери бўйича ҳеч қандай расмий музокаралар олиб борилмаган. Трансфер ҳақидаги миш-мишлар 25 ёшли италиялик футболчи агенти ташаббуси билан юзага келган — агентнинг ўзи Тоналининг номзодини Лондон клубига таклиф қилган.

Маълум бўлишича, футболчи вакили «Арсенал» спорт директори Андреа Берта билан боғланган. Берта вазиятни ўрганиб чиққан, бироқ ушбу масала бўйича амалий ҳаракатларга ўтилмаган. Ўз навбатида, «Ньюкасл» раҳбарияти ҳам ушбу трансфер ойнасида ўз етакчиларидан бирини сотиш ниятида эмас.

Маълумот учун, «Ньюкасл» Сандро Тоналини 2023 йилнинг ёзида «Милан»дан 70 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Жорий мавсумда яримҳимоячи барча турнирлар доирасида 35 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг