locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тонали «Арсенал»га ўтадими? Романо эҳтимолий трансфер ҳақида маълумот берди

Футболчи катта эҳтимол билан ёзда жамоасини ўзгартиради.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тонали «Арсенал»га ўтадими? Романо эҳтимолий трансфер ҳақида маълумот берди
ФОТО: Getty images

Италиялик таниқли инсайдер Фабрицио Романо “Ньюкасл” ярим ҳимоячиси Сандро Тоналининг келажаги борасидаги янги тафсилотларни очиқлади.

Журналистнинг таъкидлашича, футболчи катта эҳтимол билан ёзда жамоасини ўзгартиради.

“Арсенал” италиялик футболчига қизиқмоқда. Лекин улар Тонали учун асосий даъвогар эмас.

“Сандро Тоналининг ёзда клубни тарк этиш эҳтимоли жуда юқори. «Арсенал» учун уни қишки трансфер ойнасида сотиб олишнинг иложи йўқ эди. Ёзда вазият ўзгариши мумкин, аммо гап фақат “Арсенал” ҳақида кетмаяпти. Кўп жамоалар қизиқмоқда, лекин ҳаммаси уларнинг таклифига қараб ҳал бўлади”, — деди Романо ўзининг YouTube-каналида.

Жорий мавсумда Сандро Тонали «Ньюкасл» сафида 42 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг