locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Томори АПЛнинг икки клуби қизиқишига қарамай, «Милан» билан шартномасини узайтиради

28 ёшли ҳимоячи «россонерилар» сафида қолишга қарор қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Италиянинг «Милан» клуби ҳимоячиси Фикайо Томори клуб билан шартномани узайтириш арафасида турибди. Бу ҳақда журналист Николо Скира Х (Twitter) ижтимоий тармоғида хабар берди.

«Фикайо Томори «Милан» билан шартномани узайтиришга бир қадам қолди. Асосий келишувга эришилди. Марказий ҳимоячига Премьер-лиганинг икки клуби қизиқиш билдирган, аммо у «Милан»да қолишни хоҳлади ва узоқ муддатли шартномани имзолашга тайёр», — деб ёзди Скира.

Жорий мавсумда 28 ёшли Томори Италия А Сериясида 15 ўйинда майдонга тушди ва 2 голга узатма берди. Шунингдек, у Кубокда 3 ўйинда иштирок этиб, 1 голга узатма қилган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг