locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Томиясу фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин

У ҳозирда эркин агент.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Томиясу фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин
ФОТО: Getty images

Япониялик ҳимоячи Такехиро Томиясу фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар берди.

Манбага кўра, “Арсенал” билан шартномаси узайтирилмагач, эркин агентга айланган 28 ёшли футболчига Ла Лиганинг икки клуби - “Реал Овиедо” ва “Реал Сосьедад” қизиқиш билдирмоқда.

Бу клублар ушбу футболчи атрофидаги воқеалларни диққат билан кузатиб боришмоқда. Томонлар музокараларни давом эттирмоқда.

Маълумот учун, япониялик футболчи ўтган мавсум жароҳати сабаб атиги битта ўйинда майдонга тушди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 15 миллион еврога баҳоланмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг