Томас Тухел ЖЧ-2026дан сўнг АПЛда иш бошлаши мумкин
Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухел миллий жамоадаги шартномаси якунга етгач, «Ньюкасл» постини эгаллаши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, мутахассиснинг инглизлар билан амалдаги келишуви 2026 йилги жаҳон чемпионатининг финал босқичидан сўнг ўз ниҳоясига етади.
Манбанинг таъкидлашича, «Ньюкасл»нинг амалдаги устози Эдди Хау жорий мавсум якунлангач, катта эҳтимол билан жамоани тарк этади. Айни дамда «қарғалар»нинг Премьер-лига турнир жадвалида 12-поғонадан пастга тушиб кетгани мухлисларнинг жиддий эътирозларига сабаб бўлмоқда. Хаунинг ўзи ҳам агар жамоани янги босқичга олиб чиқа олмаслигини англаса, лавозимидан кетишга тайёрлигини билдирган.
52 ёшли Томас Тухел бой тажрибага эга мураббийлар сирасига киради. У фаолияти давомида «ПСЖ» билан икки бор Франция чемпионлигини қўлга киритган, «Челси» билан эса Чемпионлар Лигасида зафар қучган. Шунингдек, «Боруссия Дортмунд»даги муваффақиятли юришларидан сўнг, 2022/2023 йилги мавсумда «Бавария»ни Бундеслига таxтига олиб чиққан эди.