locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Томас Тухел «МЮ» қизиқишига қарамай Англия билан шартномасини узайтирди

Томонлар ўртасида 2028 йилгача мўлжалланган янги келишув имзоланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухел мамлакат футбол ассоциацияси (FA) билан амалдаги шартномасини 2028 йилгача узайтиришга келишиб олди. Журналист Бен Жейкобснинг ижтимоий тармоқлардаги хабарига кўра, ушбу келишув ҳақида бугун расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Тухелнинг амалдаги шартномаси 2026 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг якунланиши керак эди. Бироқ, мураббийнинг терма жамоада кўрсатаётган ажойиб натижалари раҳбариятни шартномани муддатидан аввал янгилашга ундадӣ.

Қайд этиш жоизки, германиялик мутахассис «Манчестер Юнайтед» бош мураббийлигига асосий номзодлардан бири сифатида кўрилаётган эди, бироқ у терма жамоадаги фаолиятини давом эттиришни афзал кўрди.

52 ёшли Томас Тухел 2025 йил 1 январдан буён Англия терма жамоасини бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида «уч шерлар» 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичини юқори савияда ўтказиб, гуруҳда бирорта ҳам гол ўтказиб юбормасдан биринчи ўринни эгаллашди. Янги келишув Тухелга жамоани нафақат жаҳон чемпионатига, балки 2028 йили Англия мезбонлик қиладиган Европа чемпионатига ҳам бошлаб бориш имконини беради.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг