Томас Тухел: «Иван Тони — туғма ҳужумчи ва юқори савияли пеналти ижрочиси»
Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухел 30 ёшли ҳужумчи Иван Тонини ЖЧ-2026 қайдномасига киритиш қарори ҳақида гапирди. Ҳозирда футболчи Саудия Арабистонининг «Ал-Аҳли» клубида тўп сурмоқда.
«Мен унинг мураббийидан (Тухелнинг «Штутгарт» ёшлар жамоасидаги собиқ шогирди Маттиас Яйссл назарда тутилмоқда) ажойиб фикрлар олдим. Тони ҳали ҳам дахшатли натижалар кўрсатишда давом этмоқда. Унда гол уриш учун керак бўлган барча хислатлар бор.
Иван рақиб ҳимоячиларини чалғитиб, бошқа ҳужумчиларимизга жой очиб бера олади. У жарима майдончаси ичида туғма инстинктга эга ва ҳужумларни якунлашда жуда кучли. Шунингдек, Тони стандарт вазиятларда ҳам фойдали ва у — юқори савияли пеналти ижрочиси», — дейди Тухел.
Маълумот учун, Иван Тони жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 49 та ўйинда майдонга тушиб, 42 та гол ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилди.