locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Томас Тухель: «Бу Англия учун сўнгги 60 йилдаги энг яхши натижага эришиш имконияти»

Англия терма жамоаси сўнгги бор 1966 йилда ЖЧ совриндорлари қаторидан жой олган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Томас Тухель: «Бу Англия учун сўнгги 60 йилдаги энг яхши натижага эришиш имконияти»
ФОТО: Getty images

Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель Жаҳон чемпионати–2026 учинчи ўрин учун Францияга қарши баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу Англия учун сўнгги 60 йилдаги энг яхши натижани қайд этиш имконияти. Биз дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирига, эҳтимол ярим финалгача энг яхши ўйин намойиш этган терма жамоага қарши майдонга тушамиз.

Ғолиблик руҳиятини хоҳлаган пайт ёқиб, хоҳлаган пайт ўчириб бўлмайди. Энди биз қандай жамоа эканимизни ва бутун турнир давомида намойиш этган характеримизни яна бир бор кўрсатиш вақти келди», — деди Тухель ФИФА расмий сайтига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Англия ярим финалда Аргентинага 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган ва ҳал қилувчи голларни учрашув сўнгги дақиқаларида ўтказиб юборган.

Англия терма жамоаси сўнгги бор 1966 йилда Жаҳон чемпионати совриндорлари қаторидан жой олган. Ўшанда инглизлар ўз майдонида ўтган мундиалда чемпионликни қўлга киритган эди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг