Томас Тухел: Биз энг иқтидорли ўйинчиларни йиғмаймиз, биз жамоа қурмоқдамиз
Томас Тухел Жуд Беллингемни терма жамоага шунчаки қайтармоқчи эмас.
Германиялик мутахассис «Реал» ярим ҳимоячиси, Филип Фоден ва Жек Грилиш фақатгина уларнинг келишидан жамоа янада жипслашса, Англия терма жамоасига қайтишларини аниқ айтди.
«Биз турнирга аутсайдер сифатида борамиз, чунки кўп ўн йилликлардан бери ғалаба қозона олмаяпмиз ва кўп марта ғолиб бўлган жамоалар билан тўқнаш келамиз. Шунинг учун биз у ерга бир бутун жамоа бўлиб боришимиз шарт, акс ҳолда бизда имконият бўлмайди.
Яқинда «Нью-Ингленд Пэтриотс» ҳақидаги ҳужжатли фильмни кўрдим ва у ерда шундай иборага дуч келдим: «Биз энг иқтидорли ўйинчиларни йиғмаймиз, биз жамоа қурмоқдамиз».
Мен бу фикрга тўлиқ қўшиламан ва биз ҳам айнан шундай қилишга ҳаракат қиламиз. Совринларни бир киши эмас, жамоа қўлга киритади. Биз энг яхши жамоани яратиш учун зарур бўлган жипслик ва ҳамжиҳатликни таъминлайдиган йигитларни танлаймиз. Чунки биз у ерга энг яхши жамоа сифатида боришимиз керак», – деди Англия терма жамоаси бош мураббийи.