Томас Парти гаров эвазига қўйиб юборилди
Фото: Getty Images
“Арсенал”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Томас Парти зўрлаш бўйича айбловда иштирок этиш учун Вестминстер судида қатнашганидан сўнг гаров эвазига қўйиб юборилди.
Инсайдер ва журналист Фабрицио Романо хабар беришича, 32 ёшли футболчи Қироллик прокуратураси томонидан 5 та банд бўйича зўрлашда айбланаётганди. У 2021 ва 2022 йилларда 3 нафар аёлни зўрлагани айтилган.
Ганалик ярим ҳимоячи 2020 йилнинг октябрь ойидан бери “Арсенал”да ўйнаётганди ва июнь сўнгида жамоани тарк этди.
У ўтган мавсумда лондонликлар сафида барча мусобақаларда 52 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист