locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Томас Парти \"Атлетико\"га керак эмас

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Томас Парти "Атлетико"га керак эмас
Фото: Getty Images

“Арсенал”ни тез орада тарк этадиган Томас Парти “Атлетико”га ўтмайди, бу ҳақда Marca хабар берди.

Қайд этилишича, ганалик хавбек “матрасчилар” устози Диего Симеоненинг рўйхатидан ўрин олмаган. Клуб қизиқиш ҳақидаги миш-мишлар ўз тасдиғини топгани йўқ.

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеонега бошқа профилдаги футболчи керак. Ҳозирда "матрасчилар" шорт-листида Алекс Баэна ("Вильярреал"), Эндрю Робертсон ("Ливерпуль") ва Жонни Кардозо ("Бетис") бор.

Испания Ла Лигасининг ўтган мавсумини "Атлетико" учинчи ўринда якунлади. Симеоне жамоаси 38 турда 76 очко тўплади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг