Томас Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради
Фото: Getty Images
Томас Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради. Бу ҳақда Sky Sport хабар берди.
Манбага кўра, Мюллерга асосий даъвогар "Бавария"нинг ҳамкори ҳисобланган "Лос Анжелес" жамоасидир. Мюллернинг янги жамоаси яқин 7-10 кун ичида маълум бўлиши кутилмоқда.
Мюллер ўтган мавсум якунида "Бавария"ни эркин агент сифатида тарк этди. Немис футболчи 2000 йилдан бери клуб тизимида бўлиб, 2007 йилда асосий жамоада дебют қилган эди.
Мюнхенликлар сафида ярим ҳимоячи 13 марта Бундеслига ғолиби, 6 марта Германия кубоги соҳиби, 8 марта мамлакат Суперкубоги ғолиби бўлди ҳамда 2 мартадан Чемпионлар лигаси, Европа Суперкубоги ва клублар жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритди.
Баҳром Бобонов
Редактор