Томас Франк “Тоттенхэм” бош мураббийига айланади - Фабрицио Романо
ФОТО: Getty Images
Ҳозирда “Брентфорд”ни бошқараётган Дейн Томас Франк Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби бош мураббийига айланади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбага кўра, “Брентфорд” Франкни 12 миллион евро эвазига “шпорлар”га ўтказишга рози бўлган. Аввалроқ клуб ва мураббий трансфер борасида тўлиқ келишувга эришгани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, “Тоттенхэм” 6-июн куни Анже Постекоглуни истеъфога чиқарди. Унинг қўл остида жамоа ўтган мавсум Европа Лигаси чемпионига айланган эди.
Насрулло Каримов
Журналист