locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Томас Франк “Страсбург” бош мураббийига айланиши мумкин

52 ёшли мутахассис аввалроқ Англиянинг “Тоттенхем” клубини бошқарган.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Фото: Getty Images

Франциянинг “Страсбург” клуби бош мураббийлик лавозими учун даниялик мутахассис Томас Франк номзодини кўриб чиқмоқда.

Маълумотларга кўра, клуб раҳбарияти жамоани тарк этган Гари О'Нил ўрнига янги мураббий изламоқда ва асосий номзодлардан бири айнан Томас Франк ҳисобланади.

52 ёшли мутахассис аввалроқ Англиянинг “Тоттенхем” клубини бошқарган. Бироқ жамоанинг қониқарсиз натижалари сабаб у 2026-йил февраль ойида истеъфога чиқарилган. Ҳозирда Франк эркин агент мақомида бўлиб, “Страсбург” уни янги лойиҳа учун муносиб номзод сифатида баҳоламоқда.

Қайд этилишича, “Страсбург” мавсумолди йиғинларини яқин кунларда бошлайди. Шу боис клуб раҳбарияти бош мураббий масаласини имкон қадар тезроқ ҳал этишни режалаштирмоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг