locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Томас Франк «Фулҳем»га қарши ўйинда Викариога ҳуштакбозлик қилган мухлисларни танқид қилди

Учрашувда «Тоттенҳем» 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Томас Франк «Фулҳем»га қарши ўйинда Викариога ҳуштакбозлик қилган мухлисларни танқид қилди
ФОТО: Getty Images
Англия Премер-лигаси
29.11.2025, Як.
Тоттенҳэм
1
Фулхэм
2

«Тоттенҳем» бош мураббийи Томас Франк жамоа мухлисларини кескин танқид қилди. 13-тур доирасида «Фулҳем»га қарши ўйинда (1:2) иккинчи гол ўтказиб юборилганидан сўнг, «шпорлар» дарвозабони Гулелмо Викарио мухлислар томонидан ҳуштакбозликка учради.

Ўша эпизодда дарвозабон дарвозадан узоқроққа чиқиб, тўпни ноаниқ қайтарган ва у рақиб футболчиси оёғига бориб тушган эди — натижада «Тоттенҳем» яна бир бор гол ўтказди.

«Менга ёқмади, мухлисларимиз унинг ҳар бир тўп тегинишида дарҳол ҳуштак чалишни бошлашди. Улар бундай қилса, «Тоттенҳем»нинг ҳақиқий мухлислари бўла олмайди. Чунки майдонда ҳамма бир-бирига ёрдам бериши керак.

Биз имкони борича яхши ўйнаш учун бор кучимизни сарфлаяпмиз. Ўйиндан кейин — марҳамат, танқид қилинг, бу муаммо эмас. Лекин ўйин вақтида эмас. Менимча, бу қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат», — дейди Франк.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг