Томас Франк Англия Премьер-лигасининг учта клубидан бирини бошқариши мумкин — TEAMtalk
«Тоттенҳем»нинг собиқ устози Томас Франк яқин орада Англия чемпионатида янги иш жойига эга бўлиши мумкин. Даниялик мутахассис хизматларига «Кристал Пэлас», «Борнмут» ва «Фулҳэм» клублари фаол қизиқиш билдирмоқда.
Мазкур учала клуб вакиллари ҳам 51 ёшли мураббийни келаётган ёзда бош мураббий лавозими учун асосий номзод сифатида кўраётганликларини тасдиқлашди. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.
«Кристал Пэлас» раҳбарияти Оливер Гласнернинг жорий мавсум якунлангач, жамоани тарк этиши ҳақидаги маълумотга эга. «Борнмут» ва «Фулҳэм»да эса Андони Ираола ҳамда Марку Силванинг амалдаги шартномалари якунига етаётгани сабабли кадрлар ўзгаришига тайёргарлик кўрилмоқда. Клублар «шпорлар»нинг собиқ мураббийи билан ҳамкорлик истиқболларини баҳолашмоқда, унинг иш услуби потенциал иш берувчиларда илиқ таассурот қолдирган.
Эслатиб ўтамиз, 11 февраль куни «Тоттенҳем» Томас Франк билан шартнома бекор қилинганини расман эълон қилган эди. Унинг қўл остида жамоа миллий чемпионатда ғалабасиз сакккзта ўйиндан иборат серияни қайд этди.
Ҳозирда Лондон клуби 2025/2026 йилги мавсум АПЛ турнир жадвалида 26 турдан сўнг 29 очко билан 16-поғонани эгаллаб турибди. Чемпионлар Лигасида эса жамоа умумий босқичда 8 ўйинда 17 очко жамғариб, тўртинчи ўринни эгаллади ва 1/8 финалга йўлланма олди.