locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тома Табатадзе – «Қўқон-1912» жамоаси футболчиси

Ҳужумчи фаолияти давомида Туркия, Латвия, Литва, Грузия, Қозоғистон чемпионатларида фаолият олиб борган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тома Табатадзе – «Қўқон-1912» жамоаси футболчиси
Фото: Қўқон-1912 ПФК

Янги мавсум олдидан юқори мақсадларни олдига вазифа сифатида қўйган "Қўқон-1912" жамоаси яна бир маҳоратли футболчи билан шартнома имзолади. Жамоамиз раҳбарияти ҳужум чизиғини кучайтириш ва рақобатни ошириш учун грузиялик тажрибали ҳужумчи Тома Табатадзе билан бир йиллик шартнома имзолади.

Маҳоратли ҳужумчи фаолияти давомида Туркия, Латвия, Литва, Грузия, Қозоғистон чемпионатларида фаолият олиб борган. Шунингдек, Тома юртимизнинг "Навбаҳор", "Нефтчи" ва "Бухоро" каби жамоалардаги фаолияти билан мутахассислар ва мухлисларнинг эътирофига сазовор бўлган.

“Тома Табатадзега янги мавсумда омад тилаб қоламиз ва жамоамиз билан юқори натижаларга эришишини тилаб қоламиз”, - дейилади хабарда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг