locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тома Табатадзе: «Қўқон-1912» билан муваффақиятли мавсум ўтказиш жуда муҳим»

Футболчи клуб матбуот хизматига интервью берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тома Табатадзе: «Қўқон-1912» билан муваффақиятли мавсум ўтказиш жуда муҳим»
Фото: Қўқон-1912 ПФК

"Қўқон-1912" жамоаси Тожикистонда йиғинга киришди. Ушбу йиғинга жамоамизнинг янги легионери Тома Табатадзе ҳам келиб қўшилди. Шу фурсатдан фойдаланиб, жамоамизнинг матбуот хизмати янги аъзомиздан қисқа интервью олишга қарор қилди.

"Қўқон-1912"га қўшилиш ғояси қаердан пайдо бўлди? Клубга келишингизнинг асосий сабаби нима бўлди деб ўйлайсиз?

— "Қўқон-1912"га қўшилиш ғояси клуб томонидан кўрсатилган қизиқиш, бош мураббийнинг менга бўлган ишончи ҳамда жамоа қўйган мақсадлар туфайли пайдо бўлди. Мен учун клубнинг менга ҳақиқатан қизиқиши ва мени жамоанинг муҳим қисми сифатида кўриши жуда муҳим эди. Шунингдек, клубнинг амбициялари ва натижаларга эришишга интилиши катта роль ўйнади.

— Сўнгги уч мавсумда Ўзбекистоннинг бир нечта жамоасида ўйнадингиз. Ўзбекистон Суперлигасини ва ундаги жамоалар даражасини қандай баҳолайсиз?

— Ўзбекистон Суперлигаси — анча рақобатбардош чемпионат. Ҳар бир мавсумда ўйин темпи, жисмоний тайёргарлик ва тактик интизом ошиб бормоқда. Кўплаб жамоаларда яхши инфратузилма ва сифатли футболчилар бор, бу эса чемпионатни қизиқарли ва осон бўлмаган қилади. Бу ерда ҳар бир ўйин максимал даражадаги эътибор ва консентрацияни талаб қилади.

— Янги мавсум олдидан ўзингизга қандай мақсадлар қўйдингиз?

— Менинг асосий мақсадим — жамоага майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам имкон қадар кўпроқ ёрдам бериш. Барқарор ўйин кўрсатиш, яхши натижаларга эришиш ва жамоанинг чемпионатда ривожланишига ҳисса қўшишни хоҳлайман. Шахсан мен учун фойдали бўлиш, ўз даражамни тасдиқлаш ва "Қўқон-1912" билан муваффақиятли мавсум ўтказиш жуда муҳим.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг