locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тодибо «Вест Ҳэм»дан «Ланс»га ўтди

Тransfermarkt футболчининг бозор қийматини 22 миллион еврога баҳоламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тодибо «Вест Ҳэм»дан «Ланс»га ўтди
Фото: Lens FC

«Вест Ҳэм» ҳимоячиси 26 ёшли Тодибо «Ланс»га бир мавсумлик ижара асосида ўтди. Келишувда футболчини сотиб олиш банди кўзда тутилмаган.

Маълумот учун, Тодибонинг «Вест Ҳэм» билан шартномаси 2029 йилгача амал қилади. Тransfermarkt футболчининг бозор қийматини 22 миллион еврога баҳоламоқда.

Франциялик ҳимоячи фаолияти давомида «Ницца», «Барселона», «Бенфика», «Шалке» ва «Тулуза» клубларида ҳам ўйнаган.

Ўтган мавсумда Тодибо барча турнирларда 25 та учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширган. У 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун Франция миллий жамоаси таркибига чақирилмаган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг