locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тодд Боули «Челси» президенти лавозимини тарк этди

Бу ҳақда “Челси” матбуот хизмати хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тодд Боули «Челси» президенти лавозимини тарк этди
ФОТО: Getty images

Америкалик бизнесмен Тодд Боули “Челси” футбол клуби президенти лавозимидан истеъфога чиқди. Шунингдек, у клубдаги ўз улушини сотади. Бу ҳақда “Челси” матбуот хизмати хабар берди.

Боули ва Марк Уолтернинг клубдаги улушини Clearlake компаниясининг шуъба корхонаси сотиб олади. Шу тариқа, мазкур компания “Челси” устидан тўлиқ назоратни қўлга киритади.

2022 йил 28 май куни “Челси” Боули томонидан асос солинган BlueCo консорциуми томонидан сотиб олинган эди.

Боули раҳбарлиги даврида “Челси” иккита совринни қўлга киритди. Лондонликлар 2025 йилда Конференциялар лигаси ҳамда клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг