Ўткир Юсупов ЖЧ учун катта пулдан воз кечди
Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони «Эстеглял» таклифини рад этиб, «Фулад»да қолишни маъқул кўрди
Расм: Gazeta.uz
Ўзбекистон терма жамоаси ва Эроннинг «Фулад» клуби дарвозабони Ўткир Юсупов жамоасини алмаштирмасликка қарор қилди. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар берди.
Маълумотларга кўра, Эроннинг йирик клуби — «Эстеглял» Юсуповга таклиф йўллаган. Молиявий жиҳатдан жозибали бўлган шартнома таклиф қилинганига қарамай, футболчи қолишни маъқул кўрган.
Юсупов барқарорликни танлаб, Жаҳон чемпионатига пухта тайёргарлик кўришни афзал кўрган. Янги жамоага ўтиш футболчидан вақт ва мослашувни талаб қилган бўларди, бу эса унинг терма жамоа режаларига таъсир қилиши мумкин эди. Шу боис, Юсупов «Фулад»да қолиш ва терма жамоа манфаати учун катта пулдан воз кечишни маъқул деб топди.
Бакрадзе Иман
Редактор