Ўткир Юсупов Навбаҳорга қайтди!
Наманганнинг Навбаҳор клуби қишки трансферларни амалга оширишда давом этмоқда.
Ўзбекистон миллий жамоаси дарвозабони янги мавсумни лочинлар сафида бошлайди. Гап шундаки, Ўткир Юсупов Навбаҳор билан шартнома имзолаш учун Наманганга етиб келди.
Тажрибали дарвозабон Наманган вилояти ҳокими билан учрашди ҳамда лочинлар билан шартнома имзолади.
Шундай қилиб Юсупов Навбаҳорга қайтди ҳамда янги мавсумни Лочинлар сафида бошлайди.
"Ўткир Юсупов – 1991 йил, 4 январда Қозоғистоннинг Сайрам шаҳрида туғилган. Болалигида оиласи билан юртимизга кўчиб келишган.
Фаолияти давомида “Машъал” (Муборак, 2012-2013 йиллар), “Насаф” (Қарши, 2014-2015 йиллар), “Нефтчи” (Фарғона, 2016-2017 йиллар), “Қўқон - 1912” (Қўқон, 2018 йил), “Навбаҳор” (Наманган, 2019 – 2024 йилнинг 1-давраси), “Фулад” (Ахвоз, Эрон, 2024 йилнинг 2-давраси, 2025 йил) жамоаларида ўйнаган. Шунингдек, 2018 йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозасини қўриқлаб, терма жамоамизнинг ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган.
Тажрибали дарвозабон 1,5 йиллик танаффусдан сўнг, яна қадрдон жамоамизга қайтди.
Ўткир Юсуповнинг янги мавсумда “Навбаҳор” таркибида ёрқин ўйинлар намойиш этиб, яна аввалгидек “лочинлар”нинг зафарларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз", - деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.