Ўткир Юсупов муваффақиятли операция қилинди
Ўзбекистон миллий жамоаси дарвозабони CAFA Nations Cup — 2025 турнирида жароҳат олганди.
ФОТО: UzbekistanFA
Ўзбекистон миллий жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов Австрияда тиззасида ўтказилган жарроҳлик амалиётини муваффақиятли тарзда якунлади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Бугун футболчимиз даволаниш олиб борилган клиникадан чиқади ва реабилитация жараёнини «Armonia» номли махсус тиббий марказда давом эттиради. Тикланиш жараёни малакали мутахассислар назорати остида амалга оширилади.
Ўзбекистон футбол ассотсиацияси Ўткир Юсуповга тез орада тўлиқ соғайиб, яна майдонга қайтишини тилаб қолади», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Юсупов Ўзбекистон мезбонлик қилган CAFA Nations Cup — 2025 турнирида жароҳат олиб, сафдан чиққанди.
Насрулло Каримов
Журналист