locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўткир Юсупов: «Чемпионлик учун барчамиз бир ёқадан бош чиқариб курашамиз»

Футболчи клуб матбуот хизматига интервю берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўткир Юсупов: «Чемпионлик учун барчамиз бир ёқадан бош чиқариб курашамиз»
Фото: Навбаҳор ПФК

Ўзбекистон Суперлигасининг 2-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Бухоро” жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг тажрибали сардори Ўткир Юсупов бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бўлажак рақибимиз – “Бухоро” тартибли футбол намойиш этадиган жамоа бўлса, бухороликлар устози Александр Хомяков яхши мутахассис, ўз ишининг устаси. Бундан ташқари, ҳар икки жамоа илк турда зафар қучди ва шу боис, футболчиларда кайфият аъло даражада.

Бўлажак беллашувда майдонга ғалаба иштиёқи, ишқибозларга қувонч улашиш мақсадида тушиб, зафар қучиш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.

Таъкидлаш жоизки, биз мухлислар учун ўйнаймиз, уларни хурсанд этиш, чемпионлик унвонини қўлга киритиш учун бир ёқадан бош чиқариб курашамиз.

Ишқибозлардан эса доимо жамоамизни қўллаб-қувватлаб, ғалабамизга мададкор бўлишларини тилайман. Бахтимизга мухлислар доимо соғ-саломат бўлишсин, - деди Ўткир Юсупов.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг