Ўткир Юсупов: «Бугун қаерда бўлишимдан қатъи назар, юрагим Ватаним ва миллий жамоамиз билан»
Ўзбекистон МТЖ ва «Навбаҳор» жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида терма жамоамиз ҳақида пост қолдирди.
«Баъзан ҳаёт сени синайди. Баъзан эса вақт жим туришни, сабр қилишни ва янада кучлироқ бўлиб қайтишни ўргатади.
Мен футболни севаман. Бу либос, бу байроқ ва Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш мен учун доимо энг катта фахр ва бахт!
Бугун қаерда бўлишимдан қатъи назар, юрагим Ватаним ва миллий жамоамиз билан. Мен ишонаман — ҳали энг чиройли кунлар олдинда. Меҳнат ҳеч қачон зое кетмайди.
Мени доимо қўллаб-қувватлаган барча ўзбекистонлик мухлисларга чин юракдан раҳмат айтаман. Ҳар бир дуоингиз, ҳар бир яхши сўзингиз менга куч беради.
Насиб қилса, янада кучлироқ, янада тажрибали ва янада катта иштиёқ билан қайтамиз!!!
Чунки бу ҳали якун эмас… Бу — янги бошланиш.
Аллоҳ Ўзбекистонимизни ва миллий жамоамизни ўз паноҳида асрасин. Олға, Ўзбекистон!» – деган тажрибали посбон.