Тимур Кападзе: Майдонлар ва биноларни тартибга солдик — Ўзбекистон футболи юксалиши ҳақида
Ўзбекистон терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатига чиқиш арафасида турибди ва сўнгги йилларда жадал тараққиёт намоён этмоқда. Қозоғистонда эфирга узатилган «Футбол Жолы» дастурининг навбатдаги сонида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе иштирок этди. У қозоқ футболига бегона эмас — 2012–2014 йилларда «Актобе» сафида тўп суриб, 95 ўйинда 16 гол урган. У жамоа билан Қозоғистон чемпионати ва Суперкубокда ғолиб чиққан.
Интервьюда Кападзе Ўзбекистон футболининг ўсиш сабабларини қуйидагича изоҳлади:
— Халқаро даражада натижа кўрсатиш ва оммавий футболни ривожлантириш керак. Биз футбол академияларини тартибга солдик — майдонлар, бинолар янгиланди. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда ҳар иккинчи-учинчи оиладан бола футболга қатнайди. Ана шундай муҳитда юқори савиядаги футболчилар етишиб чиқмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Кападзе суҳбат давомида фақат ўзбек футболи ҳақидагина эмас, балки қозоқ футболига ҳам маслаҳат берди — ўзбекистонча «футбол бум»ни такрорлаш учун нима қилиш кераклигини очиқладӣ.