locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тимур Кападзе Индонезия термасига бош мураббий бўлиши мумкин

Музокаралар айни пайтда давом этмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тимур Кападзе Индонезия термасига бош мураббий бўлиши мумкин
Фото: ЎФА

Ўзбекистонлик мутахассис Тимур Кападзе фаолиятини Индонезияда давом эттириши мумкин. Ижтимоий тармоқларда Кападзенинг Жакартага боргани билан боғлиқ расмлар тарқалди.

“Vivagoal”нинг ёзишича, Индонезия футбол ассоциацияси (PSSI) Кападзени миллий терма жамоа бош мураббийлиги учун бош номзод сифатида кўриб чиқмоқда. Музокаралар айни пайтда давом этмоқда.

Бундан аввал индонезиялик журналист Афанди Газали Тошкентга келиб, Темур Кападзе билан учрашган эди.

Маълумот учун, Индонезия терма жамоаси айни вақтда ФИФА рейтингининг 122-ўрини эгаллаб турибди. Жамоани шу вақтга қадар нидерландиялик мутахассис Патрик Клуйверт бошқариб келаётган эди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг