locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тибо Куртуа Белгия клуби инвесторига айланди

Дарвозабон ушбу жамоада профессионал фаолиятини бошлаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Реал» ва Белгия терма жамоасининг 31 ёшли дарвозабони Тибо Куртуа ўзининг профессионал фаолиятини бошлаган «Генк» клуби инвесторига айланди. Бу ҳақда Белгия клуби ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида расман маълум қилди.

«Куч-ғайрат ва улкан мақсадлар оқимини ҳис қиляпман. Ушбу инвестиция худди уйга қайтишдек туюлмоқда», — дея Куртуанинг сўзларини иқтибос келтирган клуб расмий саҳифаси.

Куртуа «Генк» клубига узоқ муддатли асосда сармоя киритишни режалаштирмоқда. Ушбу мажбурият яқин йилларда клубни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган ҳамда 60 миллион евро гача даромад келтириши кутилган капитални кўпайтириш бўйича кенг кўламли дастурнинг биринчи босқичидир.

Куртуа «Генк» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2011 йили Лондонинг «Челси» клубига ўтиб, жамоани тарк этганди. «Генк» сафидаги фаолияти давомида у 45 та ўйинда майдонга тушиб, 49 та гол ўтказиб юборган ва 14 та учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг