locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тиаго Мотта «Тоттенхэм» бош мураббийига айланиши мумкин

Лондонликлар раҳбарияти қониқарсиз натижалар сабаб Игор Тудорни истеъфога чиқармоқчи.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ювентус»нинг собиқ устози Тиаго Мотта фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Corriere dello Sport нашри хабар беришича, «Тоттенхэм» раҳбарияти клубдаги қониқарсиз натижалар сабабли Игор Тудор ўрнига янги мутахассис изламоқда.

Айни дамда «Тоттенхэм» АПЛ турнир жадвалида 29 очко билан 16-ўринни эгаллаб турибди. Хавфли зонадаги 18-ўринда бораётган «Вест Хэм» билан фарқ атиги 1 очкони ташкил этади, бу эса клуб раҳбариятини зудлик билан чора кўришга ундамоқда.

Мотта 2025 йилнинг март ойида «Ювентус»дан кетганидан буён ишсиз қолмоқда. Аввалроқ унга «Милан» ва «Реал Сосьедад» клубларидан ҳам қизиқишлар бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳозирча томонлар ўртасидаги музокаралар ҳақида расмий маълумот берилмади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг