The Best совринига асосий номзод бўлган 7 нафар мураббий номи маълум бўлди
Ўтган мавсум ушбу мукофотни Карло Анчелотти қўлга киритганди.
ФОТО: Getty Images
Халқаро футбол федерацияси (FIFA) 2025 йилнинг энг яхши мураббийи номига даъворгарлар рўйхатини эълон қилди.
FIFA The Best 2025 номзодлари:
1. Микел Артета («Арсенал»).
2. Луис Энрике («ПСЖ»).
3. Ҳанс-Дитер Флик («Барселона»).
4. Энцо Мареска («Челси»).
5. Роберто Мартинес (Португалия).
6. Арне Слот («Ливерпул»).
7. Хавьер Агирре (Мексика).
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда ушбу мукофот италиялик мутахассис Карло Анчелоттига насиб этганди.
Маълумот учун, мукофот эгалари турли номинациялар бўйича FIFAга аъзо мамлакатларнинг миллий жамоалари бош мураббийлари ва сардорлари, шунингдек, матбуот вакилларининг овоз бериши орқали аниқланади.
Насрулло Каримов
Журналист