The Best соврини учун асосий номзод бўлган 8 нафар дарвозабон номи маълум бўлди
Ўтган мавсум ушбу соврин Эмилиано Мартинесга насиб этганди.
ФОТО: Getty Images
Халқаро футбол федерацияси (FIFA) ўзининг расмий сайтида 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони номинациясига даъвогарлар рўйхатини эълон қилди.
Номзодлар рўйхати қуйидагича:
1. Алиссон Беккер («Ливерпуль»).
2. Тибо Куртуа («Реал»).
3. Жанлуижи Доннарумма («ПСЖ» / «Ман Сити»).
4. Эмилиано Мартинес («Астон Вилла»).
5. Мануэль Нойер («Бавария»).
6. Давид Рая («Арсенал»).
7. Ян Зоммер («Интер»).
8. Войцех Щесни («Барселона»).
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда ушбу совринни «Астон Вилла» посбони Эмилиано Мартинес қўлга киритганди.
Насрулло Каримов
Журналист