Тезкор! Ўткир Юсупов Эрондаги сиёсий вазият сабаб жамоасини ўзгартириши мумкин
ФОТО: UzbekistanFA
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Эроннинг “Фулад” клуби дарвозабони Ўткир Юсупов сиёсий вазият сабаб жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда у ўз интервьюларидан бирида маълум қилди.
“Эронда ҳозир уруш бўлаётгани сабаб ҳамма жойлар ёпиқ. Шу сабабдан FIFA'га хат ёзиб, шартномани бекор қилиш масаласини ўйлаб турибмиз. Агарда яхшиpоқ таклифлар бўлса, келишувни бекор қилиб, таклифларни ўрганиб чиқамиз”, - дейди Юсупов.
Маълумот учун, Ўткир Юсупов жорий мавсум “Фулад” сафида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 28 та гол ўтказиб юборди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 550 минг евроға баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист